Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Шукур Пўлатов: “Энди биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг”

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” клуби мазкур ҳафтада “ўзбек классикоси” деб ном олган учрашувда иштирок этади.

Гап шундаки, фарғоналиклар 15 октябрь куни ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашув эса олдиндан “ўзбек классикоси” деб номланиб келади. “Нефтчи” жамоасининг ишонган футболчиларидан бири – Шукур Пўлатовдан эса мухлисларнинг умиди катта. У ҳар сафар майдонда жонбозлик кўрсатмоқда. Иқтидорли ҳимоячи муҳим баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Пахтакор”га қарши ўйинимиз ҳар доим қийин бўлган, - дейди Пўлатов. - Ростини айтсам, “Пахтакор”га қараганда биз охирги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар сабабли руҳий томондан оқсаяпмиз. Ўз уйимизда ўйнаймиз, йўқотадиган очколаримизни йўқотиб бўлдик. Ҳа, олдимизда турган учрашув қийин бўлади. Аммо “Пахтакор”га қарши яхши тайёргарлик кўряпмиз деб ўйлайман. Жароҳат олган ўйинчиларимиз бор ва уларнинг ўйинга қадар соғайиб кетишади деган умиддамиз. Ўз майдонимизда амалдаги чемпионни енгиш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Футболда ғалаба қозониш учун бир-иккита ўйинчи билан эмас, балки бутун жамоа билан эришилади. Билиб турибмиз, “Пахтакор”га ҳам ғалаба керак. Улар кучли учликка киришга ҳаракат қилишяпти. Лекин бизнинг ҳам бошқа очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ғалаба қозонмасак бўлмайди” – дейди Пўлатов “Футбол Экспресс” нашрига берган интервьюсида.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 19:30, 13.10.2016.
Ўқилди: 9681 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.