«Барселона» бош мураббийи Луис Энрикенинг таъкидлашича, жамоа ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлди ва Ла лиганинг 8-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Депортиво»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр. Ўйин эртага, 15 октябрь куни бўлиб ўтади.
«Месси ва Юмтити қайтишмоқда. Лионель чоршанбадан бошлаб умумий гуруҳда шуғулланмоқда ва кўриниши ёмон эмас. У формасини тўлиқ тиклаб олиши учун вақт керак. Бу ҳақда у билан эртага гаплашаман. Умуман олганда, у ҳам, Самуэль ҳам ўйнашга тайёр. Суареснинг ҳам ҳолати жойида. У менга чарчаганини айтмади. Баъзи футболчилар узоқ парвозлар туфайли тикланиш учун кўп вақтга эга бўлишмади, лекин барча ажойиб формади», — дейди Луис Энрике.