Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Олий лига 25-тур. «Бунёдкор» ўз майдонида «Насаф»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда, Олий лига 25-тур доирасида «Бунёдкор» ва «Насаф» клублари куч синашди.

Учрашувни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. Имкон бўлгандан олдинга ўтишга ҳаракат қилишди. Ўйин сурати ҳам шунга яраша бўлди. Жамоаларнинг ташкил этган ҳужумларида ҳимоячилар ёки дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишиб, хавфларни бартараф этишди.

Бу учрашувнинг бошидан гўёки рақиблар бир-бирларини хатосини кутаётгандек эди. Шундай ҳам бўлди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Акмал Шораҳмедов тўпни ўнг қанотга Элдор Шомуродовга ошириб берди. Аввало ҳимоячиларимиз вазиятга тўғри баҳо бера олишмади, яъни Шомуродовга қаршилик кўрсатишмади. Натижада у тўпни баланlдан дарвозага йўллади ва тўп дарвозамиз тўридан жой эгаллади – 1:0. Бу вазиятда Элдор Суюновни ҳам  олдинга чиқиб кетганини Шомуродов пайқаган эди. Кутилмаган хато ва кутилмаган гол билан мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Биринчи бўлимда юқорида таъкидлаганимиздек, ўйин сурати юқори бўлмади. Ташкил этилган ҳужумлар ёки охирига етиб бормади ёки самарасиз якунланаверди. Жамоалар ушбу  ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.

“Насаф” иккинчи бўлимни, биринчи бўлимга нисбатан анча фаол бошлади. Айниқса, иккинчи бўлимда майдонга тушган Огнен Красич жамоамиз ўйинини сезиларли даражада кучайтирган эди. Энди жамоамиз ҳужумда, мезбонлар ҳимояда ҳаракат қила бошлашди.

Жамоамиз томонидан юзага келтирилган хавфли вазият 55-дақиқада рўй берди. Бунда Фарруҳ Сайфиев кучли зарба билан дарвозани нишонга олган эди, аммо Зуҳуров тўпни қайтарди. Бу вазиятга яқин турган Черан қайта зарба бериш учун тўпга кеч қолди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Яна бир вазиятда Красич тўпни бурчакдан ўйинга киритди, Игорь Голбаннинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

Худди шундай хавфли вазиятлардан бири 76-дақиқада содир бўлди, бу вазиятда Чераннниг дарвозага йўллаган зарбаси аввал дарвоза устунига тегиб, кейин тўсинга тегиб қайтди.

Учрашувнинг 81-дақиқасида майдон эгалари томонидан ҳам дарвозамиз олдида хавфли вазият ташкил этилди. Бунда Фарруҳ Сайфиев тўпни деярли дарвозамиз чизиғида қайтариб қолишга эришди. У жамоамизни муқаррар голдан асраб қолган эди.

Учрашувнинг қўшимча дақиқалари бошланган бир пайтда орадаги ҳисобни тенглаштириш учун Красичда имкон туғилди. Аммо унинг дарвозага ҳимоячилар орасидан кучли тепган тўпини Зуҳуров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Шундай қилиб, жамоамизнинг кучли ўйин намойиш этган марказий учрашувда Шомуродов томонидан киритилган биргина гол,  ўйин тақдирини ҳал қилди. Жамомиз иккинчи даврада илк марта мағлубиятга учради.

Энди “Насаф” навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. 22 октябр куни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан баҳс бўлади.

ЎзПФЛ, 25-тур. 15.10.2016 й. 

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)  1:0.  1732 томошабин

“Бунёдкор” стадиони. Соат 17:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: А.Расулов, Ж.Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Р.Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ф.Магаметов.

Гол: Элдор Шомуродов, 19’-1:0.

“Бунёдкор”: 25.Мурод Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 3.Акрамжон Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 11.Шахзодбек Нурматов (14.Баҳодир Насимов 68), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов (23.Шоҳруҳ Гадоев 80), 29.Отабек Шукуров, 71.Александр Алимпиевич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 4.Хайрулло Каримов, 19.Забихилло Ўринбоев, 21.Сардорбек Азимов, 77.Виктор Карпенко.                                                     

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (15.Шахбоз Эркинов 73), 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с) (4.Мақсуд Каримов 31), 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов (24.Огнен Красич 56), 34.Фарруҳ Сайфиев, 33.Одилжон Ҳамробеков, 38.Дониёр Нарзуллаев, 69.Драган Черан.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 21.Азамат Алланиёзов, 27.Ислом Рашидхонов, 42.Нажмиддин Нормуродов.

Огоҳлантириш: Сато Минори 3, Акрам Комилов 63, Баҳодир Насимов 76, Достонбек Ҳамдамов 86 - Игорь Голбан 35, Драган Черан 60. 

 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 18:49, 15.10.2016.
Ўқилди: 8459 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.