Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жасур Абдураимов: “Футболчилар бугун ирода кўрсатишди”

Баҳо:
+ | -

Жасур Абдураимов Тожикстонга қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида унинг шогирдлари ўйинда ирода кўрсатганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Манама. Баҳрайн. "Khalifa Sport City" Stadium.

Ўйиндан кейинги матбуот анжумани.

“Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Аммо, иккинчи бўлимда футболчилар қандай ҳаракат қилиш кераклигини ҳис қилишди ва якунда биз ғалаба қозондик. Бугун Тожикистон ҳимоявий, позицион ҳужумларга эътибор берган ҳолда, яхши тактика намойиш этишди. Биз эса, асосан ҳужумда ўйнадик. Ўйинда ҳисобда ортда қолаётганига қарамай, ирода кўрсатганлари учун футболчиларга раҳмат айтишим лозим. Бугунги ўйинда, ўйин давомида яхшироқ ва кучлироқ бўлган жамоа ғалаба қозонди”.

“Бу гуруҳ турнирдаги энг кучли гуруҳлардан бири. Аввал ҳам шу ҳақда айтган эдим, ҳозир ҳам айтишим мумкинки, бу гуруҳдаги барча ўйинлар жуда қизиқарли ўтади.  Кейинги ўйин Австралияга қарши ва бу ўйинга ҳам бугунгидек яхши тайёргарлик кўрамиз. Биз рақибга қараб тактика танлаймиз ва рақиб услубидан келиб чиқиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўзини кучли деб ҳисоблайдиган ҳар қандай жамоа ҳар бир рақибга қарши турли хил тактикаларни синашга тайёр туриши ва уларга қарши турли услубларда ўйнай олиши керак”, - деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи.

Виталий Левченко (Тожикистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи):
“Биз учун жуда омадсиз ўйин. Биз учун муҳими, бугунги ўйинни унутиб, кейинги ўйинларга бундан яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак. Ўйиннинг биринчи қисмида яхши ўйнадик, аммо кейинроқ, Ўзбекистон устунликни ўз қўлига олди ва ўйинда ғалабага эришди. Бугунги ғалаба билан бизнинг рақибимизни табриклайман”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 06:49, 16.10.2016.
Ўқилди: 9031 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.