Кириш Регистрация

Осиё чемпионати U19. Ўзбекистон муддатидан олдин гуруҳ ғолиби бўлди

Баҳо:
+ | -

Баҳрайнда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-тур ўйинлари якунланди.

«D» гуруҳида Ўзбекистон ёшлари Австралия билан куч синашди ва қийин кечган ўйинда ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг Ўзбекистон сўнгги тур натижаларидан қатъий назар, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқди.

Яшил қитъа вакилларимиз ёшларимизга қарши очиқ ўйин вариантини танлашди. Бу эса биз учун айни муддао эди. Ҳар томонлама — ўйин, тактика, техника ва индивидуал жиҳатдан австралияликлардан устун бўлган футболчиларимиз танаффусга қадар рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишди. 

Майдон марказида Муҳиддинов тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумга асос солди. У чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Ибрагимовни тўп билан таъминлади. Достоннинг узатмасидан кейин Абудхолиқов яқин масофадан тўпни дарвозага жойлади. 

Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. Бутун ўйин давомида тиниб-тинчимаган Жасурбек Яхшибоев ўнг қанотдан жарима майдончаси кирди ва шерикларига узатма берди. Абдухолиқов тўпни атайлаб ўтказиб юборди ва Дстон Ибрагимов 14 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Шароф Муҳиддинов майдон марказида рақиб футболчисини алдаб, ўнг қанотдаги Яхшибоевни тўп билан таъминлади. Жасур эса Неймар услубида жарима майдончасидаги Абдухолиқовга узатма берди. Бобурнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтади. Ибрагимов эса 10 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг ўйинни бошқарган БААлик ҳакам асосий саҳнага чиқди. У дастлаб сардоримиз Исломжон Қобиловга иккинчи сариқ карточкани бериб, майдондан четлатган бўлса, кейинчалик йўқ жойдан дарвозамиз томон иккита пенальти белгилади. Яхшиямки, иккинчи пенальти қўшиб берилган дақиқаларда белгиланди. Австралияликлар 11 метрли жарима зарбаларини голга айлантириб, ҳисобни қисқартиришди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз очколарини 6тага етказишди ва муддатидан аввал гуруҳ ғолиблигини ҳал қилишди. Терма жамоамиз чорак финалда "С" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши баҳс олиб боришади. 

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати. "D" гуруҳи, 2-тур
АВСТРАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 2:3
Голлар: Лиам Юллей (64-пенальти), Жорж Блэквуд (90+4-пенальти) — Бобур Абдухолиқов (28), Достон Ибрагимов (40, 46)
Четлатиш: Исломжон Қобилов (56, иккинчи сариқ карточка)
Ўзбекистон:
 1.Умиджон Ҳамроев, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Исломжон Қобилов (С), 5.Хушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Бобур Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳиддинов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Жамшид Юсупов, 19.Достон Ибрагимов
Австралия: 12.Том Гловер, 2.Виллиам Мутч, 4.Томас Денг (С), 5.Жексон Бандейра, 6.Лиам Роуз, 8.Марио Шабоу, 13.Жорж Блэквуд, 14.Жозеф Чампнес, 16.Стив Кузмановски, 19.Жорж Христос, 23.Лиам Юллей
Бош ҳакам: Аммар Али ал-Жнейбий (БАА)

 

«D» гуруҳи, 2-тур

Тожикистон – Хитой – 2:0 (1:0)
Голлар: Эхсоний (3), Хамроқулов (65)

Австралия - Ўзбекистон – 2:3 (0:2)

 

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ўзбекистон 2 2 0 0 5-3 6
2 Тожикистон 2 1 0 1 3-2 3
3 Австралия 2 1 0 1 3-3 3
4 Хитой 2 0 0 2 0-3 0
Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:16, 18.10.2016.
Ўқилди: 13868 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик