Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Жасур Абдураимов: "Плей-оффда ким билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Австралия ёшлар терма жамоасига қарши ўйинда ўз характерини кўрсатгани учун футболчиларга раҳмат айтди.

Манама. Баҳрайн.

Ўйиндан кейинги матбуот анжумани.

Австралия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз шогирдларининг характер кўрсатганини алоҳида айтиб ўтди.

“Бугун жуда қийин рақибга қарши ўйинда муҳим ғалабага эришдик. Ўйиннинг илк дақиқаларидан, то сўнгги дақиқаларгача майдонда қаттиқ кураш кечди. Иккинчи бўлимда жуда қийин вазииятларда жамоа ажойиб ўйин намойиш этди. Сўнгги дақиқаларгача курашган ва ўз характерини намойиш этган футболчилар билан фахрланаман. Бугунги ўйиндаги жасурлик ва матонат учун уларга раҳмат”, - деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси устози.

“Кейинги ўйинга эртадан тайёргарликни бошлаймиз. Кейинги ўйинда кимлар майдонга тушишини айта олмайман. Ўйинга яқин таркибни аниқлаймиз. Аммо, аниқ айтишим мумкинки, Хитойга қарши ўйинда майдонга тушадиган футболчиларнинг барчаси фақат ғалаба учун ўйнашади”.

“Биз рақиб танламаймиз. Аввал ҳам айтганимдек, ўзимизнинг ўйинларимиз ҳақида кўпроқ ўйлаймиз. Мақсадимиз ўйиндан ўйинга яхшироқ ва кучлироқ ўйин намойиш этиш. Плей-оффда ким билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ. Ҳар қандай рақибга қарши ўйнай олиш керак. Рақиб танлаш яхши эмас. Бу нотўғри ва салбий оқибатларга олиб келадиган фикр”, - деди Абдураимов.

Уфук Талай (Австралия): “Бугун ўйинимиз қовушмади ва хатоларимиз эвазига имкониятни бой бердик. Ўзбекистон ҳимояда яхши ўйин намойиш қилишини ва бизга бугун гол уриш осон бўлмаслигини билар эдик. Хатоларимиз устида ишлаймиз ва навбатдаги ўйинда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:04, 19.10.2016.
Ўқилди: 10021 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.