Футзал бўйича Россия аёллар терма жамоаси Эронда икки ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Маҳаллий қонунларга асосан ҳар иккала терма жамоа аъзолари рўмол ўраган ҳолда майдонга тушишди.
Дастлабки ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Иккинчи ўйинда россияликлар 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.