Кириш Регистрация

Осиё чемпионати U19. Жасур Абдураимов Хитойга қарши иккинчи таркибни туширди

Баҳо:
+1 | -

Баҳрайнда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида «D» гуруҳининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилади.

Муддатидан олдин кейинги босқич йўлланмаси ва гуруҳдаги 1-ўринни нақд қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой билан куч синашади.

Айтиш жоизки, бу ўйин амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Хитой ёшлари ғалаба қозонган тақдирда ҳам кейинги босқичга чиқолмайди.

Шунинг учун бўлса керак, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов бу ўйинга иккинчи таркибни туширишга қарор қилган.

Австралияга қарши ўйин билан солиштирадиган бўлсак, дарвозабон Умид Ҳамроев, майдондаги футболчилар - Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев, Бобир Абдухолиқов, Шароф Мухитдинов, Ойбек Рустамов ва Достон Ибрагимов захирада қолдирилган. Ислом Қобилов эса қизил карточка олгани сабабли бу ўйинни ўтказиб юборади. Фақат Хушнудбек Авилов ва Жамшид Юсупов таркибга киритилган.

Бугунги таркиб қуйидагича: 12.Умиджон Эргашев, 2.Азизбек Суюнов, 5.Хушнудбек Авилов, 7.Санжар Қодирқулов, 8.Саиджамол Давлатжонов, 10.Суҳроб Нуруллоев, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 16.Жамшид Юсупов, 20.Ҳусниддин Ғофуров (С), 22.Бегзод Ғанижонов, 23.Нурилло Тўхтасинов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:01, 21.10.2016.
Ўқилди: 8340 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик