Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, ЖЧ-1978 чемпиони Сесар Луис Менотти «Олтин тўп»га лойиқ футболчилар ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Олтин тўп»ни Иньестага беришларини ҳамон кутяпман, чунки у дунёнинг энг яхши футболчиси.
Футбол майдонининг ўлчами 7000 м.кв.ни ташкил қилади ва унинг ҳар бир қаричи Иньестанинг миясига ёзиб қўйилган.
Бускетс — сўнгги 50 йилнинг энг яхши яримҳимоячиси, Модричга бу нуқта тўғри келмайди.
Аргентинада фақат Месси яхши ўйин намойиш қилмоқда ва терма жамоа унга муҳтож» - деди Менотти.