Кириш Регистрация

Жасур Абдураимов: «Мухлислардан узр сўрайман, ишонаманки, бу жамоанинг келажаги бор»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Футболчиларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Улар мусобақада борларини бериб ўйнашди. Эронни ғалаба билан табриклайман.

Ўйинда тўхталишлар, вақт чўзишлар кўп бўлди. Бундай вазиятда футболчиларга қийин. Кимгадир шундай футбол ёқса, марҳамат, ўйнайверсин. Эроннинг ғалабасини шубҳа остига қўймоқчи эмасман. Уларнинг голлари тоза. Шунчаки, мен бундай футбол тарафдори эмасман.

Мағлубиятга мен жавобгарман. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Аммо, ишонаманки, бу жамоанинг келажаги бор. Бу футбол. Омад ҳамиша келавермайди. Бу футболчиларни яхши келажак кутмоқда. Уларнинг турнирдаги ўйинидан қониқдим. Улар билан бирга ишлаганимдан хурсандман", - дейди Жасур Абдураимов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:20, 25.10.2016.
Ўқилди: 21724 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.