Кириш Регистрация

Туркияда маҳбусларга севимли жамоасини стадионда туриб қўллаб-қувватлаш имкони берилди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Гиресун қамоқхонасида сақланувчи 60 га яқин маҳбус маҳаллий «Гиресунспор» жамоасининг «Болуспор»га қарши ўтказган учрашувини бевосита стадиондан туриб кузатиш имкониятига эга бўлди.

Гиресун вилояти прокурори Озан Қайя тақдим этган махсус рухсатнома асосида маҳбуслар стадионга келтирилди, деб хабар беради «ТАСС».

Маҳбуслардан танлаб олинган ишқибозлар қоровул қуршовида махсус секторни эгаллади. Уларнинг секторида «Гиресун қамоқхонаси раҳбарияти ‘Гиресунспор’ жамоасига омад тилайди» деб ёзилган транспарант осиб қўйилган эди. Футболчилар маҳбусларнинг олқишларига жавобан уларни ҳам олқишлади.

Прокурор ўз қарорини спорт мусобақаларига бориш маҳбусларнинг ижтимоийлашувига ижобий таъсир ўтказиши билан тушунтирди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:34, 25.10.2016.
Ўқилди: 4560 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик