Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Сафарали Сиддиқов блогида: «Энг кучли футбол триолар»

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда "Барса"нинг фантастик ҳужум учлиги — Луис Суарес, Лионель Месси ва Неймар ҳақида куп фикр билдирилмоқда. Дарҳақиқат, машҳур Жанубий Америка учлигининг дунё футболида эришаётган титуллари тахсинга сазовор. Мадриднинг "Реал" жамоаси мураббийлик постига келган Зайниддин Зидан ҳам бунга мос равишда ВВС (Бэйл-Бензема-Роналду) учлигини ташкил этишини маълум қилди. Тўғри, ВВС учлиги аввалги мавсумда ўзини оқлаган бўлиши мумкин, аммо бу трио "Реал"да Зидан келмасидан бурун шаклланганди. 2014 йилда "Реал" ана шу трионинг хизматлари эвазига Чемпионлар Лигасини ютди, яна бир қанча совринларга эгалик қилди.

Тарихда ана шундай триолар бир қанча жамоаларда бўлган. Улар ўз вақтида дунё футболини гуллатишган. Футбол мухлислари қалбидан жой олишган. Шулардан айримлари ҳақида тўхталмоқни жоиз деб билдик.

Гуннар Грен-Гуннар Нордал-Нилс Лидхолм (ўтган асрнинг 50-йиллари "Милан")
1948 йил Лондон Олимпиадасида Швеция терма жамоаси яққол устунлик билан чемпион бўлди, Дания терма жамоаси эса бронза медални қўлга киритди. Ана шундан кейин "кўҳна қитъа"да скандинавиялик футболчиларга бўлган талаб ошиб кетди. Туриннинг "Ювентус" жамоаси бир ўйинда 10 та голга муаллифлик қилган Дания терма жамоаси ҳужумчиси Софтус Нилсенни сотиб олди. "Милан"га эса Олимпиада чемпионларининг бирйўла уч футболчиси ташриф буюрди. Улар "қизил-қоралар" сафида бир қанча совринлар коллекциясини йиғишди. Тарихда Гре-Но-Ли учлиги деб ном қолдирган бу трио "Милан" жамоасини юксак чўққиларга олиб чиқишди. Айниқса, Гуннар Нордал ҳанузгача "Милан" тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг рекордини ҳанузгача ҳеч ким янгилай олмаса керак.

Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:52, 26.10.2016.
Ўқилди: 9519 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик