Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

«Kukje Shinmun»: «Ўзбекистоннинг «шарқий осиёлик» футболчиларидан эҳтиёт бўлинг!»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасини диққат билан ўрганаётган корейслар терма жамоамиз таркибидаги бир нечта футболчилардан огоҳлантирмоқда.

Жанубий Кореянинг «Kukje Shinmun» нашри Кей-лига ҳавосидан баҳраманд бўлган Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Хитой чемпионати вакиллари ҳисобланган Егор Кримец, Игорь Сергеев, Анзур Исмоилов каби футболчиларимизга алоҳида эътибор қаратган.

“Ўзбекистон терма жамоасининг эълон қилинган таркибига назар ташласангиз, корейс футболи ва умуман Шарқий Осиё футболига мослашишга улгурган футболчилар номларига кўзингиз тушади. Сервер Жепаров ўтган йилга қадар кей-лига профессионал клубларида ўйнади, Александр Гейнрихда ҳам кей-лига тажрибаси бор. Шунингдек, Хитойдан 3 нафар футболчи бор.

Сервер Жепаров — Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси. У 2010-2011йилларда “ФК Сеул”да ўйнаб, орада Саудия Арабистони клубида ҳам ўйнашга улгурди. Кейин “Сеонгнам”да 2 мавсум тўп тепгач, ўтган йили бир йил давомида “Улсан”да ўйнади. “Сеонгнам” таркибида 55 ўйинда 13та гол, “Улсан” таркибида эса 22ўйинда 6та голга муаллифлик қилди.

Александр Гейнрих ҳам корейс футболидан яхши хабардор. Эсингизда бўлса, у 2011 йилги Осиё Кубоги 3-ўрин учун ўйинда терма жамоамиз дарвозасига 2та гол киритган эди. Шунда сўнг у Кей-лига вакили – “Сувон Самсунг” жамоасига ижара асосида ўтган эди. Бундан ташқари Егор Кримец ва Игорь Сергеев “Бейжинг Гуоан” жамоасида, Анзур Исмоилов эса кореялик мутахассис Ли Жанг Су бошқараётган “Чангчун Ятай” клубида тўп суради. Ўзбекистон билан ўйин тобора яқинлашар экан, Ўзбекистон бизнинг терма жамоани 22 йилдан буён мағлуб эта олмаётганлигини эслатиб ўтмоқчимиз”, — деб ёзади «Kukje Shinmun».

Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:31, 08.11.2016.
Ўқилди: 26292 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.