Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Элдор Мойлиев: "Шогирдларимдан миннатдорман"

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Насаф” 0:1 учрашуви якунлангач, 2000/2001 йилларда таваллуд топган ёш футболчиларимиз мураббийи – Элдор Мойлиевдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

-Бугун ўзаро куч синашган иккала жамоа ҳам тенг кучга эга. Бизга нисбатан “Бунёдкор” жамоасида халқаро мусобақалар ҳавосидан нафас олган футболчилар кўпчилик эди. Хабарингиз бор, улар мамлакатимизнинг U-16 терма жамоасининг асосини ташкил қилишади. Шунинг учун ёш футболчиларимизни руҳан ҳам бугунги ўйинга тайёрлашга уриндик. Натижада шогирдларимиз ўйинда ўзларининг мустаҳкам иродасини намойиш этишди. Уларда ғалабага бўлган иштиёқ ҳам кучли эди. Натижасини кўриб турибсизлар, шогирдларимиз мақсадига эришди. Шогирдларимга раҳмат айтаман, кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишди.

Дарвозабонимиз? Ҳа у ҳам U-16 терма жамоамиз сафида ўйнаган. Жуда тиришқоқ ва ҳозирдан маъсулиятни зиммасига ололади. Ўз устида тинмасдан ишлайди. Ўтган икки учрашувда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Мен шуни ишонч билан айта оламанки, шогирдларим ичида дарвозабонимиз билан бирга 4-5 нафари бемалол ўринбосарларимиз таркибида тўп тепишга тайёр бўлиб қолишди. Клубимизда мана шундай келажаги порлоқ футболчилар етишиб чиқаётганидан фахрланамиз.

Биз мураббийларга клубимиз раҳбарияти томонидан доимо катта эътибор қаратилади. Ёш футболчиларимизни тарбиялаш учун, улар билан ўқув машғулотлари ўтказиш учун, барча керакли шарт – шароитлар бекаму-кўст муҳайё қилинган. Биз мураббийлар эса ана шу ишончни ва эътиборни оқлашимиз – бош жамоамиз ва мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоаларимизга муносиб футболчиларни тайёрлаб беришимиз керак.

“Насаф” клуби олдига ҳар доим юқори мақсадлар қўйилади. Биз бу мақсадни, клубимиз фалсафасини, ҳозирдан шогирдларимизга сингдириб бораяпмиз ва шу йўлда меҳнат қилаяпмиз. Умид қиламанки, бу ҳаракатларимиз келажакда ўз мевасини албатта беради. 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:59, 08.11.2016.
Ўқилди: 8535 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик