Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор

Ули Штилике: «Ли Чонг Йонг Ўзбекистонга қарши майдонга туша олмаслиги мумкин»

Баҳо:
+ | -

ЖЧ саралаш босқичи доирасида 15 ноябрь куни бизга рақиблик қиладиган Жанубий Корея терма жамоасида таркиб борасида айрим муаммолар пайдо бўлаётганлиги маълум бўлмоқда.

Эртага корейслар Канадага қарши ўртоқлик ўйинида саф тортади. Шу муносабат билан Жанубий Кореянинг германиялик устози Ули Штилике матбуот анжуманида қатнашди.

“Қўлостимга йиғилган барча футболчилар терма жамоанинг ҳар қандай ўйинида майдонга тушишни шараф деб билишади. Нафақат футболчилар мураббийлар штабимиз ҳам худди шундай туйғулар билан ишлаяпмиз”, — дея сўз бошлади немис мутаҳассиси. “Табиийки, барча чоралар Ўзбекистонни мағлуб этишга қаратилган. Шундай бўлса-да эртага Канада устидан зафар қучиб, ўз кучимизга ишончни қайтаришимиз лозим”.

Корейс ОАВга кўра, кеча ўтказилган машғулотлар чоғида Англиянинг “Кристал Пэлас” клубида тўп сурадиган ярим ҳимоячи – Ли Чонг Йонг жароҳат олганлиги маълум бўлди. У Канадага қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Унинг Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Умуман олганда, жамоада енгил жароҳат олганлар Ули Штиликега бош оғриқ бўладиганга ўхшайди. Бу ҳақда германиялик мураббий шундай деди:

“Канадага қарши тайёргарлик кўраётган жамоамиз ҳақида озгина сўзласам. Афсуски, кеча Ли Чонг Йонг жароҳат олди ва эртага майдонга туша олмайди. Бундан ташқари Сон Хеунг Мин, Ки Сонг Йонг, Хонг Чол каби етакчиларимизнинг ҳам жисмоний ҳолати аъло даражада эмас. Канадага қарши ўйинга 100% тайёр бўлганларгина майдонга тушади”.

Англия Премьер-лигасида тўп сурадиган Ли Чонг Йонгнинг жароҳат олиши корейслар учун катта йўқотиш бўлади. Ҳозирча унинг Канадага қарши ўйнамаслиги аниқ. Ўзбекистон билан ўйинга ҳам унинг майдонга тушиши аниқ эмас. Сал аввалроқ бошқа бир футболчи Ли Же Сонг ҳам сафдан чиққан эди.

Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:16, 10.11.2016.
Ўқилди: 15263 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бавария» Чемпионлар лигасида тарихий маррага етди — буни аввал фақат «Реал» уддалаган [2994]

Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити аниқланди [2332]

ФИФА қоидаларни ўзгартирмоқда: Хулиан Альварес каби трансферлар осонлашиши мумкин [2016]

«Комо» Чемпионлар лигасидаги тарихий дебютида «РБ Лейпциг»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ) [1999]

ЕЧЛ. Умарали Раҳмоналиев ўйнаган баҳсда “Сабаҳ” “Манчестер Юнайтед”га мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1928]

"Челси" Фермин Лопес трансфери учун рекорд даражада маблағ ажратиши мумкин [1914]

«Реал» Хаби Алонсонинг трансфер мақсадига яна қайтди [1420]

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Ромеронинг қўпол ўйинини танқид қилди [1325]

Расман: "Барселона" Ҳамза Абделкарим билан келишувга эришди [1312]

“Олтин тўп” учун даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди — The Athletic [1271]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик