Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Бокудаги “Олтин Гран-При” турнирида иштирок этишади

Баҳо:
+ | -

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича “Олтин Гран-При” нуфузли халқаро турнири старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада эркин ва юнон-рум кураши бўйича беллашувларда иштирок этади.

26 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада эркин кураш йўналишида терма жамоамиз шарафини халқаро турнирлар совриндори Сирожиддин Хасанов (65 кг) ва Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Магомед Ибрагимов (97 кг)лар ҳимоя қилишади.

Юнон-рум кураши бўйича ўтказиладиган мусобқаларда эса терма жамоамиз таркибини Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони Феруз Тўхтаев (59 кг), Рио-2016 Олимпия ўйинларининг яна бир бронза медали эгаси, Осиёнинг бир неча карра чемпиони, 2013-2014 йилги жаҳон чемпионатларининг совриндори Елмурат Тасмурадов (66 кг), 2016 йилги ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати бронза медали соҳиблари Мирзобек Раҳматов (71 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (75 кг), шунингдек катталар ўртасида 2016-йилги Осиё чемпионати кумуш медали совриндори Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг)лар ташкил этишади.

Бугун, 24 ноябрь куни эркин курашчилар ўртасида мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади. Эртага аёллар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтса, мусобқанинг сўнгги кунида юнон-рум курашида иштирок этувчи полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишади. Турнирда 50 та мамлакатдан 700 дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилаяпти.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:33, 24.11.2016.
Ўқилди: 6076 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.