Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сафарали Сиддиқов блогида: Ёлғон ғалаба!

Баҳо:
+ | -

Биласизми, янги асрга келиб дунё ўзгаргани сингари одамлар ҳам ўзгаргандек. Вақт ўтгани сари инсоният ўзининг асл қиёфасини йўқотиб бормоқда. Сохталик, қалбакилик, кўзбуямачиликларни кўргани сари одам ҳам ана шу иллатларнинг орасига чуқур кириб бормоқда.

Глобаллашув юқори нуқтасига етган сари одам боласининг ҳам калбида ҳавойи нарсаларга бўлган муҳаббати ортиб бормоқда. Мард майдонда эмас, майдон ташқарисида синалаётгани, инсоний қадриятлар арзонлашгани, бошқа омиллар бугунги кунда долзарб мавзу бўлиб турибди.

Масалан, яқинда мен улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг "Иқрорнома" китобини ўқиб тугатдим. Ундаги сўзларга амал қилиб яшаса борми инсон, бир вақтлар Алишер Навоий орзу қилган КОМИЛ ИНСОН мақомига эришади. Ҳозирги инсон негадир сохталикка муҳаббат қўлгани сари ўзи ҳам сохталашиб бормоқда. Ҳеч ким учун кутилмаганда кейинги йилларда сохта одамлар авлоди шакллангандек.

Энг ёмон томони шуки, бундай одамлар ўз Виждонлари олдида жавоб беришдан қурқадилар. Ундан ҳам ёмони уларда ўша Виждон деган нарсанинг ўзи йўқ. Улар аллақачон Пулнинг "қудратини" ҳис этиб бўлишган. Яратганнинг борлигига ишонмаса ишонмайдилар-ки, аммо пулнинг кучини юрак-юракдан ҳис қиладилар. Уларга пулдан муқаддас нарсанинг ўзи йўқ. Ана шу тоифа одамлар авлоди шакллангани сари, теваракда содир бўлаётган сохталиклар, кўзбуямачиликлар дилингизни хира қилади.

Бундай одамларга шундай сўзлар билан мурожаат этгим келади: Пул дунёдаги энг қудратли куч эмас! Аксинча, меҳр-оқибат, ҳалоллик тўғрисўзлик инсонни улуғлайди. Олдинги мақолаларимда Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги айрим ўйинларда кузатилганини, ноҳақлик қурбони бўлганимизни айтиб ўтдим. Бундай одамларнинг қилмиши футболда ҳам таъсирини кўрсатаётгани ғоят ачинарли. Футбол мардни майдонда ҳақиқий қилиб синайдиган ўйин. Чунки бунда ҳамма нарса томошабиннинг кўз ўнгида яққол кўриниб туради. Спортнинг бу тури майдондаги ҳар бир футболчидан, ҳакамдан ҳам ҳалоллик ва тўғриликни талаб этади. Аммо муваффақиятни қинғир йўл билан қўлга киритадиган бу кимсалар ғалабанинг ёлғон эканлигига ўзлари ҳам ишонадилар, ишона туриб ана шу сохта ғалабандан хурсанд бўладилар. Бундай бўлгандан кейин биз уларни сохта одамлар деймиз-да...

Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:11, 24.11.2016.
Ўқилди: 11670 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.