Кириш Регистрация

ОФК кубоги-2017. Бир мамлакатнинг икки клуби бир гуруҳда ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси ОФК кубогининг 2017 йилги мавсуми ўтказиш тартибига бироз ўзгартириш киритди. Келаси мавсумда Марказий Осиё клублари бир гуруҳда иштирок этишади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълумот берди.

Ҳамма гап шундаки, бунда бир мамлакатнинг иккита клуби битта гуруҳдан ўрин олиши мумкин. Тожикистон чемпиони ва кубоги соҳиби — "Истиқлол" Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичини Шарқ минтақасида ўтказади. Жамоа 3 босқичли саралашдан ўта олмаса, ўз иштирокини ОФК кубогининг гуруҳ босқичида давом эттиради. Шунингдек, Туркманистоннинг "Олтин Аср" ва Қирғизистоннинг "Олой" клублари ОФК кубогинидаги иштирокни гуруҳ босқичидан бошлашади.

Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларининг иккинчи жамоалари — "Хосилот" (Тожикистон), "Балкан" (Туркманистон), "Дордой" (Қирғизистон) ОФК кубогининг саралаш босқичида иштирок этишади. Саралашдан муваффақиятли ўтган жамоалардан бири юқоридаги 3та жамоа билан бирга битта гуруҳда иштирок этади. Демак, Тожикистон, Туркманистон ёки Қирғизистоннинг иккита жамоаси битта гуруҳда иштирок этиши мумкин.

ОФК томонидан янги қабул қилинган қоидага кўра, ОФК кубоги гуруҳ босқичидан фақат битта жамоа чорак финалга чиқади. Турнирда нимчорак финал босқичи бекор қилинди.

ОФК кубогида иштирок этадиган Марказий Осиё мамлакатлари клублари:

Гуруҳ босқичида
"Истиқлол" (Тожикистон) — ОЧЛ саралашидан муваффақиятли ўта олмаса
"Олтин Аср" (Туркманистон)
"Олой" (Қирғизистон)

Саралаш босқичида
"Хосилот" (Тожикистон)
"Балкан" (Туркманистон)
"Дордой" (Қирғизистон)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:38, 26.11.2016.
Ўқилди: 12557 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.