«Арсенал» яримҳимоячиси Аарон Рэмси жорий мавсумдаги вазифалар ҳақида гапириб берди.
«Мен асосий таркибга қайтмоқчиман, мақсадим шу. Жорий мавсумда чемпион бўлиш учун жамоамга ёрдам бермоқчиман. Бу осон бўлмайди. Аммо «Арсенал»га фойдам тегишидан умидворман.
Клубдаги муҳит – жуда ажойиб. Мураббий жуда кўп ёшларни жалб қилди ва уларни яхши футболчи қилиб тарбиялади. «Арсенал» - ёш футболчилар учун ажойиб маскан» - деди Рэмси Goal хабарида.