Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Спортинг Хихон»га қарши (2:1) Ла Лига 13-турида дубл муаллифи бўлиб, биринчи голи орқали Испания чемпионати доирасида «Сантьяго Бернабеу»даги 424 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Португалиялик 31 ёшли футболчи охирги марта «Реал» майдонида 10 сентябрь куни, «Осасуна»га қарши (5:2) ўйинда гол муаллифи бўлган эди.
ЕЧЛ доирасида эса Роналду «Сантьяго Бернабеу»да сўнги бор 14 сентябрь куни, «Спортинг» клубига қарши (2:1) ўйинда гол киритганди.
Аввалроқ Роналду «Спортинг Хихон» билан ўйинда киритган голлари орқали Ла Лигада қаторасига етти йил давомида 30 ва ундан ортиқ гол киритган илк футболчи бўлгани ҳақида хабар қилинганди.