«Зенит» клуби Россия чемпионатидан ўрин олган «Краснодар» (1:2) клубига қарши ўйинда аламли мағлубиятга учради.
86-дақиқада Дзюба томонидан урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида олдинда бораётган питерликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалардаги хатолар туфайли 2та гол ўтказиб юборишди. Хусусан, иккинчи голда тўпга чиқишда хатога йўл қўйган дарвозабон Лодигиннинг айби бўлди.
Хабарларга кўра, шундан сўнг Дзюба дарвозабоннинг ҳаракатларидан норози бўлган ва кийиниш хонасида у билан айтишиб қолиб, ўзаро муштлашиб кетишган.