Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Сафарали Сиддиқов блогида: «Серхио Рамос — тўқсон-плюс»

Баҳо:
+ | -

2005 йил декабрь ойидаги эл-класико. "Реал" ўз майдонида "Барселона" билан куч синашмоқда. У пайтларда "Реал"да авлодлар алмашинуви даври юз бериб, "Барселона" энди-энди кучайиб келаётган даврлар. Таркибда Деку, Месси, Это'О, Роналдиньо, Иньеста, Хави каби айни кучга тулган йигитлари бор жамоа "Реал"ни "Сантьяго Бернабеу"да таслим этди — 3:0. Каталонияликлар етакчиси бразилиялик Роналдиньо ўйинда 2 та тўп киритди. Ҳар иккала голда ҳам "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг айби бор эди. Ўша мавсумда "Севилья"дан таклиф этилган Серхио Рамосни ҳамма ёши ўтиб қолган Фернандо Йерронинг ўрнига ворис сифатида кўраётганди. Футболчининг эл-класикодаги қўпол хатоларини кўрган мухлислар "Рамос "Реал"га нонолойиқ ўйинчи. У энди бошқа оқ рангли либосда майдонга туширилмасин" деган қатъий талаб билан чиқишди.

Юқоридагиси ҳисобмас!
Серхио Рамоснинг трансфери эл-класикогача ҳам ўзини оқламаётганди. Масалан, Чемпионлар Лигасидаги Франциянинг "Лион" жамоасига қарши баҳсда "Реал" рақибига 0:3 ҳисобида ютқазди. Ўша мағлубиятнинг бош айбдорларидан бири Серхио Рамосни кўпчилик "бу футболчи "Реал"га керакми?" деган савол билан чиқишди. Аммо "Реал" мураббийлари эл-класикодаги шармандали мағлубиятдан кейин ҳам 20 ёшли иқтидор эгасига ишонишда давом этишди. Футболчи ўз ўйинини топиб борди. Ўша воқеалардан кейин орадан роппа-роса 10 йил ўтди. Қарабсизки, ҳаммаси эртакдагидек давом этди. Серхио Рамос ўз кумири Фернандо Йерродан ўзиб кетиш билан бирга ҳар бир футболчи орзу қилиши мумкин булган юксак марраларни забт этди. У "Реал" билан Испания чемпиони, Қирол кубоги соҳиби, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ғолиби, клублар ўртасида жаҳон чемпиони... Испания терма жамоаси билан эса жаҳон ва Европа чемпиони. Буларнинг ёнида фақат "Олтин тўп" соврини кам холос.

Серхио Рамос ҳозирги кунда нафақат етакчи, балки қутқарувчи ҳамдир. Ҳужумчилар — Роналду, Бэйл, Бензема тақдирга тан бериб, ғалабадан умидларини узишганда йўқ жойдан пайдо булади-да, вазиятни 180 даражага буриб беради. Бош билан ўйнаш бўйича ҳақиқий мутахассис Серхио Рамос бу ишни кўпинча ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда амалга оширади. Шунинг учун ҳам хориж ОАВлари "Реал" сардорига "тўқсон-плюс" номини бергандир.

Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:58, 11.12.2016.
Ўқилди: 14065 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.