Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

АПЛ: 17-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 17-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик. Масалан, “Челси” сафарда “Кристал Пэлас” устидан ғалаба қозонди. “Манчестер Юнайтед” ҳам 3 очкони қўлга киритди.

Шунингдек, Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” ғалаба қозониб, иккинчи ўринда қолди. “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” ҳам ғалаба қозонди.

“Челси” тўхтайдиганга ўхшамаяпти

“Челси” жамоаси сафарда “Кристал Пэлас” жамоасига қарши майдонга тушди ва ғалаба қозонди. Мазкур Лондон дербиси кескин ҳолатларга бой тарзда ўтди. Диего Костанинг ягона голи “аристократлар”га 3 очко олиб келди.

17 декабрь. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 25259 томошабин.
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Кристал Пэлас” – “Челси” - 0:1
Гол: Диего Коста, 43 (0:1).

“МЮ” ҳам ғалаба қозонди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Вест Бромвич”га қарши майдонга тушди ва ғалабани нишонлади. Ушбу ўйинда Златан Иброҳимович ўз ўйинини намойиш этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

17 декабрь. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 26308 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Вест Бромвич” – “Манчестер Юнайтед” - 0:2
Голлар: Иброҳимович, 5 (0:1). Иброҳимович, 56 (0:2).

“Арсенал” тўртинчи ўринга қайтди

“Арсенал” жамоаси сафарда “Манчестер Сити” меҳмони бўлди ва мағлубиятга учради. Турнинг марказий учрашувида “шаҳарликлар” иродали ўйин намойиш этиб, ғалабани илиб кетди. Гвардиола бир неча турдаги ғалабасиз сериясига якун ясади.

18 декабрь. Манчестер. "Иттиход" стадиони. 54409 томошабин.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Манчестер Сити” – “Арсенал” - 2:1
Голлар: Уолкотт, 5 (0:1). Сане, 47 (1:1). Стерлинг, 71 (2:1).

“Тоттенхэм”дан муҳим 3 очко

“Бернли” жамоаси сафарда “Тоттенхэм” клубига қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Аввалига мезбонлар ютқазаётган эди, лекин ирода кўрсатиб, иккинчи бўлимда ғалабани тортиб олишди.

18 декабрь. Лондон. "Уайт Харт Лэйн" стадиони. 31467 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Тоттенхэм” – “Бернли” - 2:1
Голлар: Барнс, 21 (0:1). Алли, 27 (1:1). Роуз, 71 (2:1).

Мерсисайддаги драматик дерби

“Ливерпуль” жамоаси сафарда “Эвертон” клуби меҳмони бўлди ва сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. 100 дақиқа давом этган Мерсисайд дербисида ўйин анча кескин тус олди. Лекин Мане сўнгги дақиқада гол киритиб, жамоаси учун муҳим 3 очкони олиб берди.

19 декабрь. Ливерпуль. "Гудисон Парк" стадиони. 39590 томошабин.
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Эвертон” – “Ливерпуль” - 0:1
Гол: Мане, 90+5 (0:1).

“Мидлсбро”да йирик ғалаба

“Мидлсбро” жамоаси ўз уйида “Суонси”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди. Ушбу ўйинда Негредо дубль қайд этган бўлса, Де Рун ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

17 декабрь. Мидлсбро. "Риверсайд" стадиони. 28302 томошабин.
Бош ҳакам: Нил Сварбрик (Ланкашир).
“Мидлсбро” – “Суонси” - 3:0
Голлар: Негредо, 18 (1:0). Негредо, 28 - пенальтидан (2:0). де Роон, 58 (3:0).

Қолган-қутганлар

17 декабрь. Лондон. "Болейн Граунд" стадиони. 56952 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Вест Хэм” – “Халл Сити” - 1:0
Гол: Ноубл, 76 - пенальтидан (1:0).

17 декабрь. Сандерленд. "Стадиум оф Лайт" стадиони. 40267 томошабин.
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Сандерленд” – “Уотфорд” - 1:0
Гол: ван Анхолт, 49 (1:0).

17 декабрь. Сток-он-Тренте. "Британниа" стадиони. 27663 томошабин.
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Сток Сити” – “Лестер” - 2:2
Голлар: Кркич, 39 - пенальтидан (1:0). Аллен, 45 (2:0). Ульоа, 74 (2:1). Амарти, 88 (2:2).

18 декабрь. Борнмут. "Виталити Стэдиум" стадиони. 11113 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Борнмут” – “Саутгемптон” - 1:3
Голлар: Аке, 6 (1:0). Бертран, 14 (1:1). Родригес, 48 (1:2). Родригес, 85 (1:3).
alt

Тур жазолари

17-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 45та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатилди.

17-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчилар
Златан Иброҳимович – 2та (“Манчестер Юнайтед”)
Алваро Негредо – 2та (“Мидлсбро”)
Жей Родригес – 2та (“Саутгемптон”)

Энг тезкор голлар
Златан Иброҳимович – 5-дақиқа (“Вест Бромвич” – “Манчестер Юнайтед”)
Тео Уолкотт – 5-дақиқа (“Манчестер Сити” – “Арсенал”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Крейг Поусон – 8(1)та (“Сток Сити” – “Лестер”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Нил Сварбрик – 1та (“Мидлсбро” – “Суонси”)

Энг кўп томошабин
“Болейн Граунд” стадиони — 56952 томошабин

Энг кам томошабин
“Виталити Стэдиум ” стадиони — 11113 томошабин

Голурарлар

13та
Диего Коста (“Челси”)

12та
Алексис Санчес (“Арсенал”)

11та
Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)

10та
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)

9
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)

8та
Кристиан Бентеке (“Кристал Пэлас”, 2)
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 3)
Садио Мане (“Ливерпуль”)
Тео Уолкотт (“Арсенал”)
Эден Азар (“Челси”, 1)

Тур ўйини

Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўртасидаги учрашув бўлди. Ўйинда мезмонлар ишончли тарзда ғалабага эришди ва учинчи ўринга чиқиб олишди.

17-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Даррен Рендольф (“Вест Хэм”, 2) - Кайл Уокер (“Тоттенхэм”, 3), Фил Жонс (“Манчестер Юнайтед”, 2), Сесар Аспиликуэта (“Челси”, 4), Партик ван Анхолт (“Сандерленд”, 2) - Лерой Сане (“Манчестер Сити”, 1), Деле Алли (“Тоттенхэм”, 3), Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”, 3) - Жей Родригес (“Саутгемптон”, 1), Альваро Негредо (“Мидлсбро”, 1), Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 5).

17-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)

17-турнинг энг яхши футболчиси “Манчестер Юнайтде” ҳужумчиси Златан Иброҳимович бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди.

18-тур ўйинлари

26 декабрь, душанба
“Уотфорд” – “Кристал Пэлас”, соат 17:30
“Челси” – “Борнмут”, соат 20:00
“Лестер” – “Эвертон”, соат 20:00
“Манчестер Юнайтед” – “Сандерленд”, соат 20:00
“Суонси” – “Вест Хэм”, соат 20:00
“Арсенал” – “Вест Бромвич”, соат 20:00
“Бернли” – “Мидлсбро”, соат 20:00
“Халл Сити” – “Манчестер Сити”, соат 22:15

27 декабрь, сешанба
“Ливерпуль” – “Сток Сити”, соат 22:15

29 декабрь, пайшанба
“Саутгемптон” – “Тоттенхэм”, соат 00:45

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 18:45, 20.12.2016.
Ўқилди: 11761 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.