«Суонси» бош мураббийи Боб Брэдли раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилди.
Америкалик 58 ёшли мутахассис Уэльс клубида бор йўғи 85 кун ишлади. Сўнгги турда «Вест Хэм» (1:4) клубидан учралган мағлубиятдан сўнг, унинг истеъфога чиқарилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
«Суонси» АПЛнинг 18 туридан сўнг жадвалда 19-ўринда бормоқда.