«Челси» бош мураббийи Антонио Конте дарвозабон Тибо Куртуа ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Унинг шартномасини узайтириш масаласини клуб ҳал қилади. Тибо кўп йиллар давомида жамоа сафида ўйнашга лойиқ футболчи.
У «Челси»га тегишли, уни қолишини истайман. Умид қиламанки, Тибо Буффоннинг изидан боради. Буффон – футбол афсонаси, Куртуа ҳам шунга эришади деган умиддаман. У катта мақсадларга эришиши учун юксак салоҳиятга эга» - деди мутахассис.
Аввалроқ, Куртуани «Реал» клубига ўтиши ҳақида хабарлар чиққан эди.