Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Андижон» мавсумолди йиғинини бошлади

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумни биринчи лигада ўтказадиган андижонликлар бугундан навбатдаги йиғинга киришди.

Жамоа аъзолари тушликдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилди. Кечга яқин тренажёр залида жисмоний тайёргарлик устида машғулотлар олиб борилди. Унга мураббийлар - Виталий Легай билан Расул Раҳмонов бошчилик қилди.

Таркибда ўткан мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилганлардан Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуратов, Алишер Абдувоҳидов каби футболчилар борлигини эътироф этиш жоиз. Шунингдек ёшлар жамоасида ўзини кўрсатишга эришган Баракатилло Исроилов, Дилмурод Маҳмудов, Шояд Муллажонов, Артур Маматказин, Аброр Комилов, Фарруҳ Бекмуратов, Аваз Олимжонов сингари иқтидорли футболчилар ҳам йиғинга таклиф этилган.

Мазкур йиғинга янги келиб қўшилган футболчилар ҳам йўқ эмас. Булар - Фарруҳ Турдалиев, Шукур Жумабоев («Қизилқум»), Сирожиддин Еттибоев («Насаф-2»), Акбар Ходжаев («Обод») ҳамда Асрор Раҳмонов(«УзДонгЖу»).

Бундан ташқари марказий ҳимоячи Даврон Турсунов ҳам маълум муддатлик даволанишлардан сўнг яна сафга қайтиш арафасида эканлигини қўшимча қилиш жоиздир.

Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев эса эртадан жамоа йиғинида иштирок эта бошлаши кўзда тутилмоқда.

Мураббийлар айни дамда яна бир қанча футболчилар билан музокара олиб бораётир.

Режага кўра эртадан машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Йиғин давомида мураббийлар штаби бир нечта синов-назорат ўйинларини ташкил этган холда, машғулотларда иштирок этиб турган футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириб, уларни саралаб боради.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 21:47, 05.01.2017.
Ўқилди: 4749 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.