«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания Ла лигасининг 17-тури доирасида «Гранада»га қарши ўйин (5:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мадридликлар мағлубиятсиз ўйинлари сериясини 39тага етказиб, "Барселона"нинг натижасини такрорлади.
«Баҳсдан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоа бу ўйинга жиддий ёндашди ва илк дақиқалардан юқори концентрация билан харакат қилди. Биз рақибга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлдик. Учрашувни муваффақиятли бошласак, ўйин ҳамиша осон кечади, айниқса, зич ҳимояланадиган жамоаларга қарши баҳсларда. "Реал" футболчилари "Гранада"га қарши жиддий муносабатда бўлганидан хурсандман.
Албатта, 39та ўйиндан бери ютқазмаётганимиздан хурсандмиз. Бу серия — амалга оширилган яхши меҳнатнинг самараси», — дейди Зидан.