Бугун, 13 сентябрь куни Англия Премьер-лигаси 2026/27 мавсумининг 4-туридан ўрин олган учрашувда «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашув Манчестер шаҳридаги «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади. Бош ҳакам — Майкл Оливер. Баҳс Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.
Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилди, аммо у захирада қолдирилди.
АПЛ, 4-тур
"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ"
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Дало, Магуайр, Мартинес, Фернандеш, Рэшфорд, Кунья, Доргу, Тилеманс, Мбемо, Майну.
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Нунес, Диаш, Гехи, Гвардиол, Андерсон, Фернандес, Фоден, Шерки, Семеньо, Холанд.
АПЛдаги дастлабки уч турдан сўнг «Манчестер Юнайтед» 4 очко билан 13-ўринда бормоқда. «Манчестер Сити» эса 9 очко жамғарган ҳолда 2-поғонани эгаллаб турибди.
Кейинги турда «қизил иблислар» 20 сентябрь куни «Фулхэм» меҳмони бўлади. «Шаҳарликлар» эса шу куни «Сандерленд»ни қабул қилади.ф













