Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Реал» кийиниш хонасида Моуриньо сабаб келишмовчилик кучаймоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клубида бош мураббий Жозе Моуриньонинг иш услубидан норозилик пайдо бўлгани хабар қилинмоқда.

The Touchline нашри маълумотига кўра, жамоанинг бир неча футболчиси португалиялик мутахассиснинг тактик ёндашувидан қониқмаяпти.

Хусусан, айрим ўйинчилар Моуриньо жамоавий ўйин тизимини шакллантиришдан кўра, футболчиларнинг индивидуал маҳоратига кўпроқ таянаётганидан норози.

«Кийиниш хонасидаги бўлиниш кучайиб бораётганга ўхшайди. Жамоа ичидаги турли томонлар «Реал»га аслида қандай мураббий кераклиги борасида турлича фикрда», — дея манба сўзларини келтирмоқда нашр.

Манба ушбу вазиятда қизиқ бир жиҳатга ҳам эътибор қаратган. Аввалроқ Хаби Алонсо ҳаддан ташқари мураккаб тактик ёндашуви сабаб «Реал» бош мураббийлигидан озод этилгани айтилган эди.

Энди эса айрим футболчилар Жозе Моуриньони, аксинча, ўйинда етарлича чуқур тактик ёндашув мавжуд эмаслиги учун танқид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам «Реал» кийиниш хонасидаги муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 17:20, 11.10.2026.
Ўқилди: 2108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик