Испания чемпионатидан ўрин олган «Гранада» (5:0) клубига қарши ўйиндан олдин Криштиану Роналду «Сантьягу Бернабеу»да мухлисларга «Олтин тўп»ини намойиш қилди.
Кичик маросимда «Реал»нинг собиқ футболчиси ва фахрий президенти Франсиско Хенто «Олтин тўп»ни Роналдуга топширди.
Тадбирда "Реал"нинг собиқ футболчилари Раймон Копа, Роналдо, Майкл Оуэн, Луиш Фигу ва Зайниддин Зидан ҳам иштирок этишди. Уларнинг барчаси ўтмишда «Олтин тўп»ни қўлга киритишган.
«Роналду учун жуда хурсандман. Тантанали маросимда бир ёки икки марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган футболчилар унинг ёнида туришди. Криштиану эса тўртинчи марта «Олтин тўп»ни олмоқда!» - деди бош мураббий Зайниддин Зидан ўйиндан сўнг.