Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш лавозимини тарк этишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 йўлидаги рақиби — Эрон термаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди.

63 ёшли мутахассис бунинг сабабларини Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

«Дўстлар, Федерация президенти билан беш соатлик суҳбатдан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёздим. Терма жамоанинг ЖЧ–2018 саралаш баҳсларига тайёргарлик режаларини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароит йўқлиги, федерацияга қарши бўлганларнинг кўплиги, терма жамоа ғалабасини ўйламайдиган спорт агентлари борлиги учун бу қарорга келдим. Мағлубиятсиз бир йил, ЖЧ–2018 саралаши 3-босқичида гуруҳда биринчи ўринда бўлганимиз, ФИФА рейтингида Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлганидан кейин ҳам Эрон футбол федерацияси тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароити ҳамда ваколати йўқлигини айтмоқда» - деб ёзди Карлуш Кейруш.

Айни пайтда Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш гуруҳида 11 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда.

Манба: facebook.com
Киритилди: 11:52, 08.01.2017.
Ўқилди: 18813 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.