"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович шахсий кўрсаткичлар уни қизиқтирмаслигини маълум қилди.
"Костанинг кўрсаткичлари менга қизиқмас. Менинг бирдан бир мўлжжалим - бу АПЛ чемпионлиги. Шахсий натижалар - асосий мақсад йўлидаги бир қисмдир, шунинг учун бу айрим футболчилар учун бонус кабидир.
Мен голлар уряпман, яхши ўйнаяпман, шерикларимга ёрдам беряпман. Улар ҳам менга ёрдам беришяпти.
Менда шахсий мақсадлар йўқ, чунки, уч ой ичида Англияни забт этиб бўлдим", - дейди Иброҳимович.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович 13 та гол билан АПЛ тўпурарлари рўйхатида иккинчи бўлиб турибди, "Челси" ҳужумчиси Диего Коста унадан битта гол кўп урган.