"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Поль Погба жамоа сардори бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
"Погбада харизма, амбиция, менталитет бор ва у профессионал, шунинг учун у сардор бўлиши мумкин. Ёш бўла туриб, ўзида шунча хислат жамлаган ўйинчи, сардор бўлишга лойиқ.
Футболчи майдонда устунлик қилиш керак деган фикрга қўшилмайман. У жуда яхши ўйнаяпти, аммо жамоа ҳам яхши ўйнаяпти. Мен футболчилардан яхши жамоавий ўйин ва Полдан мунтазам яхши ўйин кутаман", - дейди Моуриньо.