"Кристал Пэлас" бош мураббийи Сэм Эллардайс АПЛнинг 22-турида "Эвертон"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) жамоаси ўйинидан қониқди.
"Биз яхши жамоага қарши ўйнадик. Бизга оғир бўлди. Менимча дарвозамизга гол урилганда ҳакам адашди. Ўйинчи жароҳат олганида ҳакам ўйинни тўхтатиши керак, у бундай қилмади.
Ўйлашимча, жамоам ўйини мукаммаллашиб бормоқда. Футболчилар бошқача схемада ўйнашга мажбурлар. Шунинг ёрдамида натижага эришамиз", - дейди Эллардайс.