Топ-5 лига клублари ичида жорий мавсумда бирор марта мағлубиятга учрамаган «Ҳоффенҳайм» клубининг бош мураббийи Юлиан Нагельсман, «Бавария» бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни ҳазилга йўйди.
«Биз Ҳазенҳюттл ва Тухел билан мулоқот қиляпмиз. Янги мавсумда қайси биримиз «Бавария»ни бошқарамиз, ким ёрдамчи бўлади, шуларни келишиб олмоқдамиз.
Қачонки бир қарорга келсак, шу заҳотиёқ сизларга хабар берамиз. Ҳозирча бу борада баҳс кетмоқда» - деди 29 ёшли мураббий Bild хабарида.
Маълумот ўрнида, Ҳазенҳюттл «РБ Лейпциг», Тухель эса «Боруссия» Д клубини бошқармоқда.