"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери Англия кубогида "Дерби" билан қайд тилган дуранг (2:2) ҳақида фикр билдирди.
"Ўйин қийин бўлди. Биз ўйинни яхши бошлаган эдик, гол урдик, аммо аста -секин темпни тушириб юбордик. Рақиб яхши ўйнади ва иккита гол урди.
Биз жипслашиб ўйнашимиз керак ва ўйин вақтида диққатни қочирмаслигимиз керак. Биз кўп гол ўтказиб юборяпмиз", - дейди Раньери.