Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

ОЧЛ. Бугун «Насаф» – «Ал-Ҳидд» ўйини

Баҳо:
+ | -

Бугун футбол. Ўзбек футбол ишқибозларининг орзиқиб кутган янги футбол мавсуми бошланмоқда. Бугун “Насаф” халқаро учрашувда ўзбек футболи шаънини ҳимоя қилади.

Бу биринчи томондан жамоамиз ўйинчиларига маъсулият юкласа, иккинчи томондан шарафли ҳамдир. Юртимизнинг барча футбол ишқибозлари бугун “Насаф”га мухлислик қилишига шубҳа йўқ.

Шундай экан, келинг, ҳаммамиз номингиздан жамоамиз футболчиларига бугунги учрашувда зафар тилайлик, куч-қувват тилайлик, ғалаба уларга ёр бўлсин. Миллионлаб мухлисларга катта қувонч улашишсин.

Бугунги “Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Ҳидд” (Баҳрайн) учрауви Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади. Ўйинга чиқарилган чипталар сотуви бугун ҳам давом этади.

Ушбу учрашув трансляцияси “Sport” телеканали орқали 15:20дан бошлаб, тўғридан-тўғри намойиш этилиши режалаштирилган.

Аввал хабар қилганимиздек, учрашувни шри-ланкалик ҳакамлар бошқариб боришади. Учрашув бош ҳаками этиб, Гамини Нивон Робиш тайинланган. Унга қанотларда ҳамюртлари Локу Удаякантҳа ва Веллабада Прималаллар ёрдам беришади. Учрашувда тўртинчи ҳакам сифатида яна бир шри ланкалик ҳакам Ражакришна Кутиаппа Ражаратнам ишлайди.

Учрашув назоратчиси Умар Мусо Абу Ловум. Талал Али Алсвайлмин учрашувда комиссарлик қилади, иккаласи ҳам Иорданиядан.

ОЧЛ-2017, саралаш учрашуви
“Насаф” (Ўзбекистон) - “Ал-Ҳидд” (Баҳрайн)
“Бунёдкор” стадиони. 31.01.2017 й. 16:00да
Бош ҳакам: Гамини Нивон Робиш (Шри Ланка)
Қанот ҳакамлари: Локу Удаякантҳа, Веллабада Прималал (барчаси Шри Ланкадан)
Тўртинчи ҳакам: Ражакришна Ражаратнам (Шри Ланка)
Учрашув назоратчиси: Умар Мусо Абу Ловум (Иордания)
Учрашув комиссари: Талал Али Алсвайлмин (Иордания)

Барча футбол ишқибозларини “Бунёдкор” стадионига чорлаб қоламиз

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:47, 31.01.2017.
Ўқилди: 6609 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.