Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ла лига. «Барселона» «Атлетик»ни доғда қолдирди

Баҳо:
+1 | -
Испания чемпионатининг 21-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг дебюти каталонияликлар учун жуда ёмон бўлиши мумкин эди. Учинчи дақиқадаёқ Рауль Гарсия мезбонлар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 7-8 метрлардан яқин бурчакка зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг қўли орқали устунга тегиб қайтди.

Орадан кўп ўтмасдан бильбаоликлар ҳужумчиси Уильямс чап қанотдан Лапорт етказган аниқ узатмани бош билан дарвозага жойлай олмади.

Энрике шогирдлари бу сафар вазиятлардан фойдаланишда нисбатан самарали ҳаракат қилишди. Баҳснинг 18-дақиқасида Неймар чап қанотда бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароққа узатди. Алькасер 6-7 метрлардан зарба билан дарвозани ишғол қилди. Бу Пако "Барса" сафида Ла лигадаги дастлабки голи бўлди.

Биринчи бўлимга тугашига 5 дақиқа қолганида Лионель Месси жарима зарбасини голга айлантирди. Аргентиналик футболчи чап қанотда белгиланган жарима тўпи ўткир бурчак остида бўлишига қарамай тўғридан-тўғри зарба берди. Дарвозабон Ираисос ҳимоячининг ҳаракатидан чалғиб қолди ва тўпни ўтказиб юборди.

Иккинчи бўлимда Месси захира олинганидан кейин унинг позициясида ҳаракат қила бошлаган Алеиш Видаль ҳужумчиларга хос ҳаракат билан учинчи гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 45тага етказди. "Кўк-анорранглилар" 2та захира ўйинига эга бўлган "Реал"дан 1 очко ортда қолишмоқда.

Испания Ла лигаси, 21-тур
"БАРСЕЛОНА" - "АТЛЕТИК БИЛЬБАО" 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Пако Алькасер, 2:0 – 40 Месси, 3:0 – 67 Алеиш Видаль.
Барселона – тер Стеген, Пике (Маскерано, 46), Матье, Умтити, Алеиш Видаль, Рафинья (Ракитич, 54), Туран, Андре Гомеш, Месси (Сержи Роберто, 64), Пако Алькасер, Неймар.
Атлетик – Ирайсос, Иньиго Лекуэ (Адурис, 52), Баленсиага, Йерай Альварес, Де Маркос, Итурраспе, Сан Хосе (Беньят, 59), Муниаин, Рауль Гарсия (Эрасо, 74), Иньяки Уильямс, Лапорт.
Огоҳлантиришлар: Пике (22), Итурраспе (27), Де Маркос (34), Лапорт (70).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:05, 04.02.2017.
Ўқилди: 8459 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.