Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" "Челси"нинг собиқ футболчисини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" "Челси"нинг собиқ футболчисини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. talkSPORT хабарига кўра, "қизил иблислар"га ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик таклиф қилинган. Манкунианликлар 29 ёшли футболчини "Милан"дан мавсум якунига қадар ижарага олиши мумкин.

Қайд этилишича, Лофтус-Чик Англияга қайтишдан манфаатдор, бироқ музокаралар жараёни фақат дастлабки босқичда.

2025/2026 йилги мавсумда Рубен Лофтус-Чик "Милан" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. Нуфузли Transfermarkt портали 29 ёшли футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 21:20, 21.01.2026.
Ўқилди: 2396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.