Кириш Регистрация

Де Йонг «Барселона»нинг Родри бўйича қароридан шокда

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонг «Манчестер Сити» хавбеки Родри Эрнандесни сотиб олиш борасидаги қарорни тушунмади. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, де Йонг «Барселона»нинг испаниялик опорникни ўз сафига қўшиб олиш истаги борлигини эшитиб ҳайрон қолган. Френкининг фикрича, Родри келган тақдирда у асосий таркибдаги ўрнини бой бериши мумкин.

Ҳозирги вақтда де Йонг жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Ўтган мавсумда 29 ёшли хавбек барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 14:44, 10.08.2026.
Ўқилди: 3732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик