Кириш Регистрация

Мбаппе Nike билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи. У янги ҳомий танлови билан ҳайратга солиши мумкин

Баҳо:
+ | -2

«Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Nike билан ҳамкорликни якунлашга қарор қилган. Бу ҳақда франциялик журналист Тибо Везирян хабар берди.

Манбага кўра, Мбаппе 2026 йил 31 июлидан буён Nike маҳсулотларидан фойдаланмаяпти ва компания билан амалдаги келишувини узайтирмасликка қарор қилган.

Қайд этилишича, футболчи янги ҳомий сифатида Adidas ёки Puma каби йирик брендлардан бирини танлаш ўрнига, «кутилмаган бренд» билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

«Ҳаммаси жуда тез ривожланмоқда. "Кутилмаган" бренд Килиан Мбаппенинг бутсалар етказиб берувчиси бўлиши учун келишув якунланиш арафасида. Бу катта ўзгариш бўлади», — деди Везирян.

Журналистнинг таъкидлашича, мазкур бренд футбол бозорига юқори сифатли бутсалар билан кириб келиш учун машҳур футбол юлдузи билан ҳамкорлик қилади.

«Килиан Мбаппе, шубҳасиз, ўз бренди ва компаниядаги улушидан ҳам манфаат кўради», — дея қўшимча қилди Везирян.

Ҳозирча Мбаппенинг янги ҳомийси бўладиган бренд номи очиқланмаган. Келишув расмийлаштирилганидан сўнг футболчининг янги ҳамкори маълум бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 12:17, 10.08.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик