Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Хави: "Бу Ямал ёки Мессининг "Реал"га ўтиши билан баробар эди"

Баҳо:
+2 | -

Хави Эрнандес Луиш Фигунинг "Барселона"дан "Реал"га шов-шувли трансфери каталонияликлар клубига қанчалик катта таъсир кўрсатганини эслади ва бу воқеани жамоа ичидаги ҳақиқий шок деб атади.

The Prakhar Gupta Xperience лойиҳасига берган интервьюсида Хави Фигу 2000 йилда энг ашаддий рақиб "Реал"га ўтишидан аввал "Барселона"нинг етакчиси ва сардори бўлганини таъкидлади.

"Фигу бизнинг етакчимиз ва сардоримиз эди. Унинг кетиши кийиниш хонасида ҳақиқий шок бўлди.

Тасаввур қилинг, Ламин Ямал ёки Месси "Реал" билан шартнома имзоласа, ўша пайтдаги таъсир худди шундай даражада эди", — деди Хави.

Шунингдек, у Фигу кетганидан кейин "Барселона" уч-тўрт йил давомида соврин қўлга кирита олмаганини айтди.

Кейинчалик Хави Роналдиньо билан бирга клубнинг қайта тикланишига гувоҳ бўлди ва Пеп Гвардиола бошчилигидаги муваффақиятли даврнинг асосий футболчиларидан бирига айланди.

Собиқ ярим ҳимоячи кейинчалик "Барселона"га бош мураббий сифатида қайтди ва Ламин Ямалнинг илк ривожланиш босқичида ҳам муҳим роль ўйнади.

Киритилди: 16:32, 21.09.2026.
Ўқилди: 3235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик