Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Мбаппе, Ямал ёки Кейн: “Олтин тўп”ни ким қўлга киритади?

Баҳо:
+ | -

Polymarket портали 2026 йилги “Олтин тўп” учун асосий даъвогарларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди.

Жаҳон футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофот учун жами 30 нафар футболчи номзод сифатида кўрсатилган. “Олтин тўп” соҳиби бугун, 26 октябрь куни Лондонда ўтказиладиган махсус маросимда эълон қилинади.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мукофот учун овоз бериш жараёни аллақачон якунланган, бироқ ҳеч бир футболчига совринни қўлга киритгани ҳақида хабар берилмаган.

Қайд этилишича, айни вақтда “Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн ушбу соврин учун асосий фаворит сифатида кўрилмоқда. Англиялик футболчининг мукофотни қўлга киритиш эҳтимоли 67 фоизга баҳоланмоқда.

Совринни топшириш маросими яқинлашгани сари Франция терма жамоаси ва “Реал Мадрид” етакчиси Килиан Мбаппенинг имкониятлари ҳам ошиб бормоқда. У иккинчи ўринда қайд этилган. Килианнинг ғолиблик эҳтимоли 23 фоизни ташкил этмоқда.

Учинчи ўринда “Барселона” ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал кўрсатилган — 9 фоиз.

Шунингдек, саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси 4-поғонада қайд этилган — 1 фоиз.

Polymarket маълумотларига кўра “Олтин тўп” учун фаворитлар:

1. Ҳарри Кейн (“Бавария”/Англия) — 67 фоиз
2. Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”/Франция) — 23 фоиз
3. Ламин Ямал (“Барселона”/Испания) — 9 фоиз
4. Лионель Месси (“Интер Майами”/Аргентина) — 1 фоиз

Қолган 25 нафар номзоднинг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш эҳтимоли Polymarket маълумотларига кўра 1 фоиздан кам.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:03, 26.10.2026.
Ўқилди: 2594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик