Каталониянинг "Барселона" клуби қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде Италиянинг А Сериясида фаолиятини давом эттириш имкониятига эга. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, "Рома" "кўк-анорранглилар" сафидаги футболчининг вазиятини диққат билан кузатмоқда. Шунингдек, 23 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бальденинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Transfermarkt экспертлари унинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда. Бироқ шартномасида кўрсатилган товон пули миқдори бир миллиард еврони ташкил этади.













