Испаниялик собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги "эл-класико"да (1:2) юз берган баҳсли вазиятга муносабат билдирди.
Учрашув давомида "Барселона" ҳимоячиси Жоау Канселу "Реал" вингери Ян Диоманденинг болдир қисмига орқадан оёғи билан босган.
"Бу вазиятда VAR аралашуви шарт эмасди. Қоидабузарлик ўта қўпол бўлмагани учун қизил эмас, сариқ карточка кўрсатилиши керак эди", — деди собиқ ҳакам.
Бироқ учрашув бош ҳаками Канселуни мазкур ҳаракати учун жазоламади.
"Реал" Килиан Мбаппенинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.













