Кириш Регистрация

Месси Аргентинада отаси Хорхенинг дафн маросимида қатнашди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси капитани Лионель Месси 9 август куни отаси Хорхе Месси билан сўнгги бор хайрлашди. Clarin хабар беришича, маросим Аргентинанинг Росарио шаҳрида яқин қариндошлар ва дўстлар даврасида ўтказилган.

Хорхе Месси жума куни кечқурун узоқ давом этган касалликдан сўнг 69 ёшга тўлмасидан вафот этган. 39 ёшли футболчи дафн маросимида қатнашиш учун «Интер Майами» ихтиёрини тарк этиб, АҚШдан Аргентинага учиб келган.

Маросим Эль-Прадо қабристонида бўлиб ўтди. Хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, қабристон ҳудуди кўп сонли қўриқчилар томонидан ўраб олинган. Хайрлашув маросими ўтказилган ибодатхонага фақат Мессининг оила аъзолари ва энг яқин дўстларигина киритилган.

Маросимдан сўнг футболчининг ака-укаларидан бири Родриго Месси қабристон ҳудудини асосий дарвоза орқали тарк этган. Лионель Месси ва унинг оила аъзолари эса бошқа чиқиш йўлагидан фойдаланган.

Ҳозирча Мессининг «Интер Майами»га қачон қайтиши маълум қилинмаган.

Киритилди: 08:35, 10.08.2026.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик