"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери жамоасининг бу мавсумдаги иштирокини таҳлил қилди.
"Штган мавсумда нимагадир эришдик, бу эртак эди. Ҳаммаси жойида эди, ҳаммаси фантастик равишда бўлган эди.
Ҳозир са бошқача, кимлигингини англаш керак. Агар омадсиз бўлсанг - ҳаммаси ўтди-кетди, дейишинг керак. Агар жангчи бўлсанг - курашда давом тишинг керак. Агар футболда омадсиз бўлсанг, ҳаётда ҳам омадсизсан. Агар футболда гладиатор бўлсанг - ҳаётда ҳам шундайсан.
Эртак тугади, реаллик бошланди. Биз мухлислар билан бир бўлишимиз керак, биз биргаликда кучлимиз.
Ишонаман - менинг футболчиларим чемпион ва жангчилар. Уларнинг охиригача курашишларини истардим", - дейди Раньери.
Англиянинг амалдаги чемпиони жадвалда 16-ўринда бормоқда, лигани тарк тиш зонасида уни 1 очко ажратиб турибди.