«Реал» клуби собиқ бош мураббийи Мариано Гарсия Ремон "қаймоқранглилар"нинг Европа чемпионлар лигаси доирасида «Наполи»га қарши ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Жамоалар мусобақанинг нимчорак финал босқичи доирасида тўқнаш келадилар.
«Ўйлайманки, «Наполи»га қарши ўйинда «Реал»нинг барча футболчилари ўзларининг юқори формаларида бўлишади. Деярли бутун жамоа Зиданнинг ихтиёрида бўлади. Жамоадагилар Испания чемпионатининг 22-тури доирасидаги «Осасуна»га қарши ўйин жуда муҳим экани ҳақида гапиришларига қарамай, мен «Наполи»га қарши баҳсни янада муҳимроқ деб ҳисоблайман. Ахир «Реал» Испания чемпионатида иккита захира ўйинига эга бўлган ҳолда пешқадам бўлиб турибди», — дейди Ремон.
«Реал» ва «Наполи» ўртасидаги дастлабки ўйин 15 февраль куни Мадридда бўлиб ўтса, жавоб баҳси 7 март кунига белгиланган.