"Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия кубоги 1/8 финалида "Фулҳэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) жамоа ҳжумчиси Гарри Кейн ҳақида фикр билдирди.
Кейн учрашувда "хет-трик"га эришди.
"Гап Гаррининг кўп гол ураётганида эмас. У қойилмақом футболчи ва ажойиб инсон. У ҳақиқий профессионал ва клубга, жамоага ва мураббийлар штабига содиқ футболчи. Биз Гарри дек ўйинчимиз борлигидан фахрланамиз", - дейди Почеттино.