Антонио Конте «Челси» клуби раҳбариятидан амалдаги шартномани узайтириш ҳақида таклиф олди.
TMW хабарига кўра, айни пайтда италиялик мутахассис лондонликлар билан 2019 йилгача мўлжалланган шартномага эга ва у яна бир йилига узайтирилиши мумкин.
Контенинг иши раҳбариятни тўлиқ қониқтирмоқда.